Аҳоли даромадини ошириш - стратегиядаги асосий мақсаддир

18.09.2023, 12:41

Аҳоли даромадини ошириш - стратегиядаги асосий мақсаддир

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан ҳаётга тадбиқ этила бошланган “Ўзбекистон-2030” стратегияси бутун мазмун-моҳияти билан “Давлат инсон учун” деган ҳаётбахш тамойилни илгари сурадиган ўзига хос муҳим дастур эканлиги билан аҳамиятлидир. Жами 5 та устувор йўналиш бўйича 100 та мақсадни ўз ичига олган “Ўзбекистон-2030” стратегияси билан яқиндан танишган ҳар битта юртдошимиз йилдан-йилга тобора юксалиб бораётган мамлакатимиз ўз тараққиётининг навбатдаги босқичида ҳам энг авволо, инсон манфаатларини кўзда тутган ҳолда илгарилаб боришига ишонч ҳосил қилади. Яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бир қаторр мақсадларни ўз ичига олган бўлиб бунда таълим тизими, аҳоли саломатлигини таъминлаш, ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар, маънавият соҳасидаги ислоҳотларга алоҳида эътибор берилган.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида депутатлар ҳамда партия фаоллари билан ўтказилган тадбирда мазкур стратегиянинг айни жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Унда депутатлар томонидан стратегиядаги 5 та йўналиш бўйича белгиланган мақсадлар ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Таъкидландики, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида асосан иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш, бунда, аҳоли даромадларини ошириш, саноатнинг энг илғор соҳаларини ривожлантириш, банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, ташқи ва ички туризмни ривожлантириш каби мақсадлар стратегиядан ўрин олган.

Яна бир устувор йўналишлардан бу, сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишдаги вазифалардир. Стратегия лойиҳасида ушбу йўналишда энг долзарб мақсадлардан сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ҳисобланади, шунингдек, тизимда “Яшил энергия” технологияларини кенг жорий қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимидаги ислоҳотлар ҳам мамлакатдаги иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммоларнинг салбий таъсирини олдини олиш каби муҳим мақсадлар ўрин олган.

Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида халқ хизматидаги давлат ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни қамраб олган мақсадлар ижросига қаратилган вазифаларнинг киритилганлигини кўриш мумкин.

Ва албатта, олиб борилаётган ислоҳотларни бардавом бўлиши бу мамлакатдаги хавфсизликка, тинчликка боғлиқ бўлади. 7 йиллик стратегияда ҳам ушбу мақсадлар алоҳида йўналиш сифатида ўз ифодасини топган. Бунда, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш каби бир қатор мақсадларни ўз ичига олган ислоҳотлар киритилган.  

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+