Кўрик-танлов катта тажриба мактабини ўтайди

19.09.2023, 11:04

Кўрик-танлов катта тажриба мактабини ўтайди

– Фермер хўжалигимиз 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланар эдик. Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ҳамда биз тадбиркорларга берилаётган улкан имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда имтиёзли кредит олиб, фаолият туримизни кенгайтиришга эришдик.

Бугунги кунда чорвачилик, асаларичилик ва балиқчилик тармоқлари ҳам йўлга қўйилди. “Улуғбек Дурбек порлоқ келажаги” оилавий корхонаси билан ҳамкорликда сут маҳсулотлари ишлаб чиқар япмиз. Шунингдек, қўшни давлатларга йилига 5–7 тонна асал экспорт қиламиз.

Корхонамизда 28 нафар ходимнинг доимий бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, 250 нафар мавсумий ишчи мавжуд. Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида бир қанча истиқболли лойиҳаларни ўрганяпмиз.

“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танловида ҳакамлар ҳайъати томонидан биринчи ўринга лойиқ кўрилишим менга ва жамоамизга катта масъулият юклади, деб биламан. Ушбу танловда иштироким орқали бир қанча ишбилармон, ташаббускор аёллар билан танишдим, шунингдек, соҳамни янада кенгайтиришга доир муҳим ҳамкорлар ва бизнес ғоялар орттирдим.

Шаҳзода ТЎХТАЕВА,

Навоий вилоятидаги “Дилшоджон орзуси” кўп тармоқли фермер хўжалиги таъсисчиси,

“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танлови ғолиби

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+