Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

21.09.2023, 17:20

Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши фаоллари ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда бўлиб, Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон–2030" стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилмоқдалар.

Навбатдаги тарғибот тадбирида партия фаоллари Жиззах шаҳридаги “Raw Materials Cellulose” МЧЖ корхонасида бўлдилар. Дастлаб, тарғибот гуруҳи аъзолари корхона фаолияти ҳамда бу ерда ишчи ходимларнинг меҳнат қилишлари учун яратилган шарт–шароитлар билан яқиндан танишдилар.

180 нафар киши меҳнат қиладиган “Raw Materials Cellulose” МЧЖ корхонаси ўз фаолиятини Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 2017 йилда бошлаган замонавий кимё мажмуаси бўлиб, юқори сифатли пахта целлюлозаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Европа ва Хитойдан келтирилган замонавий автоматлаштирилган узлуксиз ишлаб чикариш линияси экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Ишлаб чирарилган маҳсулотларнинг 90 фоиз қисми хорижий давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган. 2022 йилда 1,8 млн. АҚШ долларлик, 2023 йил сентябрь ойига кадар 3,5 млн. АҚШ долларлик пахта целлюлозаси Россия, Туркия, Эрон, БАА давлатларига экспорт қилинди. 2023 йилнинг охиригача корхонада кўшимча 3 млн. АҚШ доллари микдорида экспортни амалга ошириш режалаштирилган. Экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш учун 2023 йилнинг 3-чорагида корхонада ISO 9001:2015 халқаро сифат менежменти стандарти жорий қилинди.

Корхонада бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида партия фаоллари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини атрофлича талқин қилиб бердилар.

Тадбир сўнгида партия сафига ўтиш истагида бўлган 50 нафардан ортиқ  янги аъзолар рўйхати  шакллантирилди. Эндиликда бу ерда ҳам Шерзод Шукруллаев етакчилигидаги янги Бошланғия партия ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

Абдукарим ИСАХОНОВ,

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+