БМТ минбаридаги таклиф гендер тенглик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди

25.09.2023, 16:25

БМТ минбаридаги таклиф гендер тенглик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун юртимизда опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ташкил этилган қўмита ва марказлар сўзсиз жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Ўзбекистон “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб, биргаликдаги ташаббус сифатида аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун келгуси йили Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Айтиш жоизки, мазкур таклиф нафақат, юртимиз аёллари, балки бутун дунёдаги хотин-қизларнинг турмуш фаровонлиги, давлат ва жамият ҳаётидаги мақеини оширишни кўзлагани билан инсонийлик, ғамхўрликнинг олий намунаси бўлди.

Юртимизда аёллар ҳуқуқи ва гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – Хотин-қизлар” тузилмаси билан ҳамкорлик янада кенгайишига асос бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимиз нуфузини жаҳон миқёсида кўтарилишига замин яратади. Шавкат Мирзиёевнинг келгуси йил юртимизда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклифи ҳам Ўзбекистон – БМТ уйғун ташаббуслари билан ҳамоҳанг эканини таъкидлаш жоиз.

Мухтасар қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг БМТ минбаридан туриб илгари сурган ташаббуслари мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жамиятда хотин-қизларнинг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши, оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашга, опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишларни юқори сифат даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

Диёра Болтаева,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+