Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланади

25.09.2023, 16:23

Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланади

Конимех тумани маънавият ва маърифат марказида партия “Аёллар қаноти”нинг  “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон-2030” стратегияси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаш Ижроия қумитаси маъсул ходими О.Ҳамдамов, Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари М.Эшниёзов, туман Кенгаши депутатлари, Аёллар қаноти фаоллари иштирок этди. 

Ушбу учрашувда сўзга чиққанлар “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириб ўтдилар. Стратегияда хотин-қизлар масаласида ҳам қатор устувор вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенглигини таъминлаш сиёсатини янада давом эттириш, бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини янада ошириш, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалаларда аниқ вазифалар кўзда тутилган.

Тадбирда сў олганлар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунлар, шунингдек, қатор фармон ва қарорлар ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар жамиятда хотин-қизларнинг нуфузини ошириш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашини таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этишди. Ишонч билан айта оламизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ҳам мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиши ҳар бир аёлнинг қалбида ватанга муҳаббат, эртанги кунга ишонч ва албатта бугунги ҳаётидан мамнунлик ҳиссини туйишига сабаб бўлиши шубҳасиздир.

Қ.Эшқораева,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

бўлим мудири

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+