Пешкўда бепул тиббий кўрик ўтказилди

28.09.2023, 12:11

Пешкўда бепул тиббий кўрик ўтказилди

Мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоиздан зиёдини ташкил этадиган хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, аёл зотини эъзозлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳаёт давомийлигининг асоси бўлган аёлни асраш – бу миллатни, халқни ва эртанги кунни асрашдир. Бу борада O'zLiDeP Аёллар қанотининг  оилалар муҳитини соғломлаштириш, оналик ва болаликни ижтимоий мухофаза қилишга қаратилган “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан  халқ депутатлари  вилоят Кенгаши депутати Халим Сафаров ҳамда партия Пешку туман Кенгаши ҳамкорлигида ҳудуднинг “Қучоқ” МФЙдаги 33- сон оилавий шифокорлик пунктида “Миллат саломатлиги – юрт қудрати”  шиори остида бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбир давомида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқот чоғида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тиббий кўриклардан кўзланган мақсад жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш,  хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларда учрайдиган турли касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, даволашдан иборат эканлиги таъкидланди. Шунингдек O'zLiDeP Дастурида бу борада белгилаб берилган вазифалар, мамлакатимизда аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мақеини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил фикр юритилди.

 Тиббий - кўрик давомида ушбу ҳудуддаги “Темир”, “Аёллар” дафтарида рўйхатига киритилган 32 нафар хотин-қизлар, 13 нафар ногиронлиги бор оилалар, 26 нафар болажонлар терапевт, лор, окулист бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар кабулида бўлиб, УЗИ аппаратидан ўтказилдилар ҳамда мутахассис врачларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар. Шунингдек уларга 9 турдаги дори-дармон воситалари ҳам тарқатилди. 

O’zLiDeP Аёллар қанотининг “Соғлом оила –мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги истиқболли тадбирларнинг амалий самараси натижасида шу куни иштирокчилар партиянинг дастурий мақсад ва режалари, айниқса ушбу сиёсий тузилманинг аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ устувор вазифалари билан яқиндан танишдилар. 

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+