Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

28.09.2023, 12:15

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Унда Самарқанд шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими масъулларининг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, шу йилнинг 9 ойи давомида 9995 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 1562 нафар аёлларга 23 млрд 964 млн 232 минг сўм маблағ ажратилди, 1331 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитилди. Эҳтиёжманд оилалардаги 421 нафар ариза тақдим этиб, 186 нафар қизлар олий таълим муассасаларига имтиёзли 4 фоизли квота асосида тавфсиянома берилди.

“Аёллар дафтари”га 14816 нафар хотин-қизлар киритилган. Ҳозирги кунга қадар 14 721 нафарига (99,3 фоиз) амалий ёрдам берилган бўлиб, 4182 нафар (99,1 фоиз) амалий ёрдам кўрсатилиб, сентябрь ойи ҳолатига 4145 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Бундан ташқари касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ўз-ўзини банд қилиш орқали бандлиги таъминланди. 72 нафар хотин-қизларга 137 млн сўм маблағ асбоб ускуна учун ажратилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан қилинган мазкур ишларни ижобий баҳолаган ҳолда, ҳали қилиниши керак бўлган муаммолар борлигини ҳам айтиб ўтишди. Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+