Онкологик касалликлар профилактикасини кучайтириш лозим
29.09.2023, 15:49

Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” вакилларидан вилоят кенгаши депутати Гулбаҳор Тангирова, онкогенеколог Шоира Бўтаева, акушер-гинеколог Дилбар Жумаевалар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларда белгилаб берилган “Хотин-кизлар ўртасида онкологик касалликлар профилактикасини кучайтириш масалалари” мавзусида хотин-қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Жумладан, депутат мамалакатимизда онкология хизматини янада ривожлантириш ва сифатини ошириш аҳолимиз, айниқса, хотин-қизлар орасида онкологик касалликларнингкелиб чиқиш сабабалари ва уни олдини олиш йўллари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, акушер-гинеколог Дилбар Жумаева видеоколкоскоп номли бачадон бўйни ва ички шиллиқ қаватлар ва рак олди касалликларини аниқлашда ишлатиладиган замонавий аппаратлар бугунги кунда вилоятимизга келтирилиб, хотин-қизларимизни саломатлигида бўлаётган ўзгаришларни эрта аниқлаш чоралари кўрилаётганини айтиб ўтди.
Суҳбат давомида соҳа мутахассислари хотин-қизларинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди ва ўз саломатлигини асраш ҳар бирмизнинг қўлимизда эканлигини таъкидлашди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Партиянинг қутлуғ ёшини нишонлаш тадбирлари хайрли ишларга уланиб кетди
30.11.2023, 11:08
-
Бунёдкорлик, бош режа ва сифат назорати муҳим
30.11.2023, 10:47
-
Ахборот технологиялари: ёшлар учун мадад ва рағбат
30.11.2023, 10:00
-
Мурожаатлар ортида инсон тақдири бор
30.11.2023, 09:56
-
Ўрганиш, изланиш ва натижа
30.11.2023, 09:49
Фикрингизни қолдиринг