Бандликка кўмак – ёшларга рағбат

05.10.2023, 15:59

Бандликка кўмак – ёшларга рағбат

Айни пайтда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши таркибида 118 788 нафар сафдошни бирлаштирган  1 467 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида кенгаш томонидан ёшлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида давра суҳбати, семинар, очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Бу борада депутатлар ҳамда бошланғич партия ташкилотларининг ҳамкорлиги жуда қўл келди.

Мана исботи: 37 нафар ёш ишли бўлди, 48 нафарига ўз бизнесини бошлашга кўмаклашилди. 110 нафар хотин-қизнинг муаммосига ечим топилди. 17 нафари меҳнатга банд этилди, 27 нафарига тадбиркорлигини йўлга қўйишида мадад берилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Муҳими,  олдимизда вазифалар кўп, уларни амалга оширишда янада уюшқоқ, масъулиятли бўлсак кифоя. 

Гавҳарой ТЎХТАСИНОВА,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+