Тадбиркорлик – макон ва манзил танламайди!

06.10.2023, 16:42

Тадбиркорлик – макон ва манзил танламайди!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодий қудратини оширишда асосий куч”.

Бугун юртимизда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан ўзгарди. Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

O’zLiDeP ҳам кичик бизнеснинг иш билан банд ходимлар сони, умумий пул айланмаси, саноатни ривожлантириш, иқтисодиётга инвестициялар киритилиши каби кўрсаткичлар ҳамда унинг саноат ишлаб чиқарилишидаги улушини кўпайтириш, унинг мамлакат ЯИМдаги ҳиссасини 80 фоизга етказиш, хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини, айниқса, уларнинг шаклланиш босқичида қўллаб-қувватлаш тарафдори.

Бу борада партия “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, тўгараклар ташкил этиш, жумладан, Тадбиркорлар академиясини, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкиллаштириш йўналишида қатор самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ангрен шаҳридаги партиямиз сафларида бирлашган илғор тадбиркорлар ҳам айни мақсадни амалга оширишда камарбасталик қилишмоқда.

Шаҳардаги ўз фаолиятида самарали натижаларга эришган илғор тадбиркорлар Абдуқодир Бегматов,  Шоҳиста Мадияровалар маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаолларини жалб қилган ҳолда маҳалла ва гузарлар, умумтаълим мактаблари, таълим масканлари, корхона ва ташкилотларда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил қилишмоқда.

 Учрашувларда кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг ишсиз қатламини тадбиркорликка жалб қилиш масалаларига устувор аҳамият қаратилиб, бизнес асослари,  тадбиркорликнинг муҳим сир-асрорлари ўргатилмоқда.

Йирик ишбилармон доира вакилларининг бизнесдаги бой тажрибалари тарғиб қилиниб, уларда орттирилган иқтисодий, ҳуқуқий, соҳавий билимларни татбиқ қилиш борасидаги зарурий маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга таянч билим ва маълумотлар бериш билан бир қаторда амалий ёрдам ҳамда йўл-йўриқлар кўрсатилмоқда.

Илғор тадбиркорлар ва аҳоли вакилларининг жойлардаги юзма-юз мулоқот учрашувлари давом этмоқда.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    244
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+