Хотин-қизлар доимо эътиборда

18.10.2023, 17:25

Хотин-қизлар доимо эътиборда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ўзаро ҳамкорликда “Мамлакат ижтимоий-иқтисодий  ҳаётида хотин-қизлар иштирокини фаоллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Яшнобод туманидаги  “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида ўтган мулоқотдан мақсад – оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий  ҳаётида иштирокини фаоллаштиришдир. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тарғиб  этишдан иборат.

Тадбирни “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Асқар Исоқов очиб берди ва ташкилотчи ҳамда иштирокчиларнинг ташрифидан мамнунлигини билдирди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Парламент қуйи палатаси депутати  Умидахон Зокирова эса зикр этилган ҳужжатларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари қай даражада акс этганини сўзлади.

Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгаши депутати Назира Исраилова стратегияда белгилаб берилган устувор йўналишлар барча соҳа вакиллари учун янги-янги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш, ислоҳотларни жадаллаштиришга кўмаклашишда хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган “Ўзтрансгаз” АЖ ходимларининг 10 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди ва шу ернинг ўзида янги бошланғия партия ташкилоти тузилди.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+