O`zLiDeP тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда

08.11.2023, 17:02

O`zLiDeP тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда

Бухоро давлат университетида 15 ноябрь - O’zLiDeP ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан “O`zLiDeP- тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда “Аёллар қаноти” фаоллари, БПТ раислари, тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизлар, тадбиркор бўлиш истагида бўлган талаба-қизлар ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. 

Тадбирни O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Ахмедова кириш сўзи билан очиб, O’zLiDeP ўзининг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ўрни, мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, Учинчи Ренесанс пойдеворини яратишдек тарихий жараёнга ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда қўшаётган ҳиссаси тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 25- мақсади ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан педагогика фанлари доктори, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Наргиза Дилова, O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлими мудири Робия Салихова, партия фаолларидан Зебо Неъматова, Замира Жўраева ва бошқалар O'zLiDePнинг 20 йиллиги кенг нишонланаётганлигини ушбу сиёсий тузилма етакчи партия сифатида нафақат ўз электорати, балки жамиятимиздаги турли соҳаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қилиб келаётганлигини, шу боис унинг тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бораётганлигини таъкидладилар. Бундан кейин ҳам унинг ҳаётбахш дастурлари юрт равнақи, эл фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

 Тадбир доирасида O'zLiDePнинг дастурий ва ғоя мақсадлари билан танишган талаба- қизларнинг 5 нафари партия сафига қабул қилиниб уларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+