Партиявий лойиҳалар хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда

13.11.2023, 16:51

Партиявий лойиҳалар хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент  шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси - фаровон ҳаётимиз кафолати!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида стратегиянинг барча йўналишлари бўйича жамоатчилик назорати тадбирлари, партиявий лойиҳалар, турли давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда.

Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масаласи, аёлларимизни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, ишсиз аёлларимизни турли касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тиббий саводхонлигини ошириш, соғломлаштириш борасида ҳам аниқ амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат!” мономарказида ташкил қилинган давра суҳбати ҳам айни шу мақсадлар қамраб олинди.

Тадбирда сўзга чиққан O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева сўнгги етти йилликда мамлкатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди. Бу борада ижтимоий ҳимоя тизимида мутлақо янги йўналиш – хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш учун «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар» жорий этилгани, эҳтиёжмандларининг уй-жой таъминоти, яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан 30 дан ортиқ фармон ва қарорлар ҳамда ҳукумат қарорлари қабул қилинганлигини қайд этиб ўтди.

Жамиятимиз ривожида муҳим ўрин тутувчи хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш, уларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Ишончимиз комилки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам айнан ушбу йўналишда белгиланган мақсад-вазифалар, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларимизни изчил давом эттиришга эришамиз, – дея барча иштирокчиларга самимий миннатдорлигини билдирди.

Шунингдек тадбирда яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Мазкур ҳужжатда гендер тенглик масаласи ҳам ўрин олганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат!” мономаркази ходимларининг 10 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+