Партиянинг фаол аёллари беллашишди

14.11.2023, 16:50

Партиянинг фаол аёллари беллашишди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан Термиз шаҳридаги Сурхон спорт мажмуасида партиянинг Сурхондарё вилояти  Кенгаши "Аёллар қаноти" гуруҳи, вилоят волейбол федерацияси, Термиз давлат педагогика институти билан ҳамкорликда спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Унда педагогика институти талаба- қизлари ва Сурхон спорт мажмуасининг партиямиз аъзолари бўлмиш хотин-қизлари ўзаро беллашишди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ғолиб бўлган жамоага мусобақа ниҳоясида O'zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутати Геннадий Кравченя ва шаҳар кенгаши аппарат-раҳбари А.Тангировлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.       

Тадбир ниҳоясида партиянинг фаол хотин-қизларига “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятлар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+