Бухорода оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди

22.11.2023, 16:16

Бухорода оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди

Маълумки, O'zLiDeP Бухоро вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга ошириб келинаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида ушбу ўрганишлар натижалари муҳокама этилиб, бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

Депутатлик гуруҳи йиғилишида Марказий банк вилоят бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик вилоят бошқармалари вакилларининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар тўғрисидаги масалалар юзасидан ахборотлари тингланди. 

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 январдаги тегишли Қарорига асосан жорий йилда вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 1 150 млрд.сўм имтиёзли ресурс маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида, аҳолини тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида январь-ноябрь ойлари давомида 33 587 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 827,4 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 33 587 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

 Жумладан, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва  ишлаб чиқариш, ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган ва бошқа йўналишлар учун ишлаб чиқилган лойиҳаларга биноан тегишли миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилган.

Хусусан, ажратилган кредитларнинг 414,3 млрд.сўми 18 465 нафар аёлларга, 304,3 млрд.сўми 12 123 нафар ёшларга ажратилди.

 Жорий йилнинг 10 ойи давомида жами 827,4 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ўзлаштирилиб 34 минг нафарга яқин фуқаролар бандлиги таъминлаш кўзда тутилган.

Бироқ, вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда айрим камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас. Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатида ушбу дастурлар доирасида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли (NPL) кредит қарздорлиги 53,9 млрд.сўм бўлиб, бу кредит портфели (1,6 трлн.сўм)нинг 3,0 фоизини ташкил қилади.

Гарчи бу борадаги кўрсаткич республикамизнинг бошқа вилоятларига қараганда ижобий баҳолансада, муаммоли кредит қарздорлиги вилоятнинг Қоракўл, Жондор, Ромитан, Шофиркон, Бухоро туманлари ҳамда Бухоро шаҳрида юқорилигича турибди.

Йиғилишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил охиригача бажарилиши режалаштирилган асосий вазиалар юзасидан ҳам батафсил сўз юритилиб, жумладан, 322,6 млрд.сўм имтиёзли кредит ресурслари ўзлаштириш орқали 10 минг нафардан ортиқ фуқаролар бандлигини таъминлаш назарда тутилганлиги таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққан O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов кейинги пайтда Бухоро вилоятида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли натижаларга эришилаётганлигини, бу эса маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг саъй-ҳаракатлари самараси эканлигини, шу боис Бухоро тажрибасини юртимизда кенг оммалаштириш мақсадга мувофиқ эканлигини алоҳида қайд этди. Айниқса, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга кенг миқёсда эътибор берилаётганлиги ишчи гуруҳлари ўз ўрганишлари давомида эътироф этганларидек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорликнинг айнан мазкур йўналишларида олиб борилаётган ишлар салмоғи оз эмас. Бу эса ўз навбатида келгусида ҳам амалий натижаларини бериши турган гап.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+