Хотин-қизлар учун “маҳорат дарси” ташкил этилди

22.11.2023, 16:22

Хотин-қизлар учун “маҳорат дарси” ташкил этилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари – Нигора Асқарова, Ғанишер Авалбоев, партия “Аёллар қаноти” фаоллари, маҳаллада истиқомат қилувчи аёллар,  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш иштиёқидаги қизлар иштирок этдилар.

- Маълумки, мазкур лойиҳа орқали  хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес фаолиятини тўғри ташкил этишга ўргатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш каби бир қатор мақсадлар белгиланган, - дейди партия Ш.Рашимов туман Кенгаши раисининг Аёллар масаласи бўйича ўринбосари Нигора Асқарова. – Шу сабаб, мазкур лойиҳа доирасидаги бугунги тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил қилинди. Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида очиқ мулоқот ҳам ташкил қилинди.

 Эътиборли томони, партия “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари тадбирни йиғилиш тарзида эмас, балки маҳорат дарси сифатида бевосита оилавий тадбиркор Зарифа Анарбаева хонадонида ташкил этишгани, унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

 “Maxmuda Zarina Zarifа” МЧЖ раҳбари Зарифа Анарбаева номини нафақат маҳаллада, балки туманда ҳам ҳурмат билан тилга олишади. Чунки, ёш бўлишига қарамай, 8 нафар ногиронлиги бор хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иш фаолияти билан яқиндан танишган “Маҳорат дарси” иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш борасида кўплаб фойдали маълумотларни олиш билан бир қаторда, харидоргир маҳсулотлар тайёрлаш сир-асрорларини ҳам ўргандилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида эса, партия “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан “Ўзбекистон 2030” стратегиясини амалга ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар борасида тушунчалар берилди.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти “гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+