Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
O’zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтаётган кўчат экиш акциясида фаол иштирок этдилар.
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Севара Муслимова бошчилигида ташкилот ҳовлисидаги ажратилган ерда яхши ниятлар билан арча ва бошқа мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, “O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи” барпо этилди.
Партиянинг “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ўтган тадбир ўзаро қизғин очиқ мулоқотга уланиб кетди. Унда сўз олганлар бугун мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамият ва давлат ҳаётидаги мавқеини янада ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталди. Партия ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласини ўз олдидаги устувор вазифалардан бири сифатида кўришини қайд этди. Бугунги кунда партиянинг “Бунёдкор аёллар”, “Фаровон оила”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” каби қатор лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши ортидан юртимиздаги кўплаб опа-сингилларимиз ўз саломатлигини тиклаб, касб-ҳунар ўрганиб, ишга жойлашиб, ўз оиласининг моддий фаровонлигини оширишга ҳам хисса қўшишаётгани бағоят қувончли ҳол эканини таъкидлади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг