Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда курашамиз

05.12.2023, 12:10

Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда курашамиз

Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетида O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича Тошкент шаҳар маркази ҳамкорлигида “Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда университет раҳбарияти, ўқитувчилар ва талабалар, депутатлар, партия фаоллари иштирок этишди.

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва унда хотин-қизларга берилган эътибор тўғрисида,  жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин- қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатиш,  реабилитация қилишда марказнинг олдида турган вазифалар, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларининг маърузалари тингланди.

Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш мақсадига қаратилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга Ҳимоя ордерларининг берилиши тартиблари ва кимларга берилиши тўғрисида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Тадбир жараёнида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+