Конституциям – қадр-қимматим!

07.12.2023, 18:40

Конституциям – қадр-қимматим!

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламлари орасида тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ғоят кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ Педагогика Университетида такшил қилинди.

“Конституциям – қадр-қимматим!” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова, Нодир Жумаевлар, Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Гафуржан Мухамедов, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашидаги партия депутатлари, партия Чирчиқ шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нозина Исакова, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.

Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар томонидан Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинлиги олий қадрият дея тан олиниб, Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи иродасини рўёбга чиқаришда ўта муҳим аҳамият касб этиши хусусида фикр юритилди. Янгиланган Бош Қомусда инсон ва фуқаронинг асосий шахсий ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлашнинг конституциявий кафолати янада кучайтирилгани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Янги таҳрирдаги Конституция – инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати сифатида ғоят муҳим концептуал ҳужжат бўлиб яратилгани қайд этилди.

Янги таҳрирдаги Конституция 7-моддаси биринчи бандида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи”, деган норма белгилаб қўйилгани изоҳланаркан, бу норма тимсолида Ўзбекистон Республикасида жаҳон миқёсида умумэътироф этилган халқ ҳокимиятчилиги принципи, яъни халқ суверенитетнинг ташувчиси ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканини англатувчи тамойил мустаҳкамлаб қўйилгани борасида тушунчалар берилди.

Янги таҳрирдаги Конституциядаги барча нормалар ягона тушунча, яъни “инсон қадри” деган тушунчанинг атрофига қурилгани таъкидланди. Хусусан, ҳуқуқий давлат тушунчасидан тортиб, судга мурожаат қилиш, уй-жой билан таъминланиш, сўз эркинлиги ва бошқа ҳуқуқлар, аввало, инсонга тегишли ҳисобланиши борасида киритилган янги нормалар шарҳлаб берилди.

Тадбирда олийгоҳнинг фаол талабалари ҳам сўз олиб, янгиланган Конституцияда ёшлар масаласига катта устуворлик берилгани ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+