Маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳолати ўрганилди

15.12.2023, 10:56

Маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳолати ўрганилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” вакиллари, депутатлар, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Бектемир туманидаги “Янги йўл” МФЙ фаоллари билан учрашув ташкил қилди.

Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари қамраб олинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур маҳаллада “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар сони 73 нафар бўлиб, ундаги 70 нафар аёлнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек маҳалладаги эхтиёжманд хотин-қизлар 34 нафарни ташкил этиб, уларга доимий равишда моддий ёрдамлар бериб келинмоқда.

Партия вакиллари тумандаги 62-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишиш мақсадида тиббиёт муассасида шифокорлар ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Иссиқлик таъминоти ўрганилди. Фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тавсиялар берилди.

Тумандаги мактаб ва МТМлар фаолияти билан ҳам танишилиб, у ерда ёшларни таълим олишлари билан бирга яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш, ёшларга яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, уларни қўллаб-қуввватлаш бўйича таклиф ва мулоҳазалар бериб ўтилди. Шунингдек 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш мақсадида ташкил этилган махсус штабнинг фаолияти билан ҳам танишилди.

Ишчи гуруҳининг кейинги манзили маҳаллада ўз оилавий тадбиркорлигини бошлаган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан ҳам танишилди. Келгусидаги режалари ва тадбиркорлигини кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилди.  

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати якуни юзасидан ўрганишлар натижаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ аъзоси Гавҳарой Тухтасинова сўз олиб, тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан ўз бизнесини йўлга қўяётган аёлларга, шунингдек, барча ёшларга яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, уларни қўллаб-қуввватлаш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини бериб ўтди.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари ва депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар жойларда бу каби жамоатчилик назорат тадбирларини давом эттирмоқда.

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+