Янги йил байрами арафасида шифохонадаги болалар ҳолидан хабар олинди

29.12.2023, 12:22

Янги йил байрами арафасида шифохонадаги болалар ҳолидан хабар олинди

Болажонлар Янги йил байрамини орзиқиб кутадилар. Чунки ширинлик ва ўйинчоқлардан иборат байрам совғалари уларга бир олам завқ улашади. Айниқса, Янги йилни хонадонида эмас, касалхонада қарши олаётган бемор болалар учун бу орзудек гап.

Байрам арафасида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия вакиллари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида уйида ва шифохонада даволанаётган жажжи кичкинтойларни байрам билан қутлаш мақсадида касалхонага борди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов уй шароитида ва шифохонада даволанаётган болажонларни байрам билан табриклаб, тезроқ тузалиб, хонадонларда соғ-саломат юришларини тиладилар ҳамда уларга аталган совғаларни улашдилар.

Беморларни даволаётган шифокорларга ҳам ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Ҳақиқатдан ҳам инсонлар қалбига йўл топиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш фақатгина саҳоватпеша инсонларга хос хусусиятдир. Халқимизда шундай гап бор: “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак”. Бу гап бежизга айтилгани йўқ. Байрам арафасида болажонларга хурсандчилик, шодлик, қувонч бағишлаш эса бу халқимизга хос фазилат.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+