300 та иш ўрни яратган корхона фаолияти билан танишилди

19.01.2024, 16:11

300 та иш ўрни яратган корхона фаолияти билан танишилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг мустаҳкам таянчидир. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар самарасида мазкур тармоқ, нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг муҳим омилига айланди. Тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда жорий йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги юртимиз тараққиётида яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди. Чунки инвестициялар иқтисодиёни ҳаракатга келдиради. Шу билан бирга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал  ривожланади.

Хоразм вилоятида ҳам мазкур соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, экспортбоп корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида O’zliDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги “GLASS PRO” масъулияти чекланган жамиятида "Экспорт - тараққиёт асоси" лойиҳаси доирасида ўрганишлар олиб борилди.  

 Урганч шаҳридаги мазкур МЧЖ томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар юқори сифати билан аҳолига манзур бўлмоқда. Корхона  энг илғор, яъни компьютерлаштирилган дастгоҳлар билан жиҳозланган бўлиб, улар ёрдамида ойналарни кесиш, уларни қайта ишлаш, топланган ойна ишлаб чиқариш, чархлаш, букиш, тешиш, нақш ва турли хил чиройли шакллар чизиш каби нозик ишлар ҳам амалга оширилади.

Шу билан бирга, жамоа уй, офисга мўлжалланган ойнаванд эшиклар, рангли ойналар, аквариумлар ва бошқа кўпгина уй-рўзғор буюмлари тайёрлашни ҳам йўлга қўйган бўлиб, маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон каби МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда.

Тадбиркорлик субъекти очилган вақтда 3-4 нафар ходим ишлаган бўлса бугунги кунда корхонада 300 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Ишга шу йўналишга ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари жалб қилинган. 

Тадбикорнинг энг муҳим жиҳати бозор иқтисодиёти талаблари асосида иш олиб боришдир. Корхонада келгусида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш мўлжалланмоқда. Бу эса юртимиз иқтисодиётини янада оширишга хизмат қилади.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+