Жамоатчилик назорати: маҳаллаларда фаолият олиб бораётган оилавий тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

09.02.2024, 17:02

Жамоатчилик назорати: маҳаллаларда фаолият олиб бораётган оилавий тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари ҳудудларда белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида муҳим масалаларда ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари ҳамда депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назорати шаклида ўрганишларни бошлади.

Жумладан, ишчи гуруҳ вакиллари Термиз шаҳри "Шифокорлар" маҳалласидаги  оилавий тадбиркорларнинг фаолииятини кўздан кечириб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Партия вакиллари ва депутатлар шу маҳаллада яшовчи Бакир Эшқобиловнинг хонадонида бўлишди. Тадбиркор "Malika Quality Food" масъулияти чекланган жамияти ташкил этиб, хонадонида "Smile" бренди остида санитар-гигиеник қоғоз салфетка ишлаб чиқармоқда.

- Хитойдан ускуна олиб келиб, целлюлозани қайта ишлаймиз, - дейди Бакир Эшқобилов. - Ҳозирда оила аъзоларим билан бирга маҳалладошларимдан 3 кишини доимий иш билан таъминлаганмиз. Қоғоз салфеткаларни Термиз шаҳридан ташқари, Ангор ва Жарқўрғон туманларидаги мижозларга ҳам етказиб бераяпмиз.

Ўрганиш жараёнида эндиликда тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириб, иш ўрнини кўпайтириш ниятида эканлиги маълум бўлди. Бунинг учун партия вакиллари тадбиркорга кредит олишда кўмаклашишини билдирди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+