Жамоатчилик назорати: мактаб ва боғчалар фаолияти ўрганилмоқда

16.02.2024, 17:32

Жамоатчилик назорати: мактаб ва боғчалар фаолияти ўрганилмоқда

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими, Чилонзор туман Кенгаши ҳамда депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Таълим тизими ислоҳотлари йўналишидаги мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Чилонзор туманидаги 173-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 336-сонли мактабгача таълим муассаса фаолияти билан танишдилар. Ушбу мактаб инглиз тили ва биология фанига ихтисослашган бўлиб, Ҳиндистон ва Япониядан келган ўқитувчилар дарс беришмоқда. Мактабнинг ютуғи 2 нафар ўқувчиси Финляндиядаги Олий ўқув юртига гранд асосида ўқишга кирган. 28 нафар ўқувчи IELTS дан 7-8 балл ютиб олишган.

Мактабнинг ўқув хоналари, спорт заллари, тадбирлар ўтказиладиган заллар ҳамда ошхонаси кўз кечирилганда таъмирга мухтожлиги аниқланди. Мактабда  967 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Синфлари 32 тани ташкил қилади. Педагог ходимлари 58 нафар, шундан 55 таси олий маълумотли. Ишчи гуруҳ ҳар бир синфхонага кириб, ёшлар билан суҳбатлар қилинди. Ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш тўғрисида гапирилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ 336-боғча фаолиятини ўрганиш давомида таъмирталаб холга келиб қолгани ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани гувоҳи бўлишди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати якуни юзасидан муҳокама қилинди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Жойларда жамоатчилик назорат тадбирлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+