Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди

24.02.2024, 12:19

Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди

Избоскан тумани Ботиробод маҳалласида “Намунали таморқачи аёл - фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида ишсиз хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ташкил қилинди.

Тадбирда партия туман Кенгаши аппарат раҳбари, “Аёллар қаноти ” гуруҳи етакчиси  З.Хайдарова, Ботиробод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Умидахон Қамбарова, оилавий корхона эгаси Насибахон Мамадалиева ҳамда  маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар қатнашдилар.

Унда З.Хайдарова партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, “Аёллар қаноти” лойиҳалари, шахсий томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ҳақида гапириб ўтди.  Оилавий корхона раҳбари  Насибахон Мамадалиева 26 йилдан бери ўз томорқасида гулчилик  билан шуғулланиб келади. У ўсимликлар олами ва гулларга меҳр қўйганлиги боис, йилнинг тўрт фаслида ҳам гуллар парвариши ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолган. Тадбиркор аёл хонадонида гулларнинг ўсиб-кўпайиб, чирой очишини,  ўзгаларга завқ-шавқ беришини истайди. Шу боис, ўз шахсий томорқасининг ҳар бир қарич еридан  унумли фойдаланиб, иссиқхона қуриб, гулхонага айлантирган. 

Оилавий тадбиркор Насибахон опа хонадонида ўтказилган маҳорат дарсида Избоскан туманида истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этиб, гул ўстириш сир-асрорларини ўргандилар.

-  Гулчилик, бу ғоят нозик, алоҳида меҳр ва эътибор талаб этадиган иш. Ҳар бир гулга  ўзгача парвариш ва қаров зарур. Бунинг сирини билмасангиз, у ўсмайди. Ўзим уйда бўлмаган чоғимда ҳам гулларим ҳақида ўйлаб, қайғураман. Мана, 6 йилдан буён гулчилик билан шуғулланаман. Бу ҳам бир ҳунар. Мен бу соҳа бўйича бутун қишлоқдошларимга гул улашиб, ҳунаримни ўргатиб келаман.  Иссиқхонада гул етиштириш билан шуғулланиб, йилига 40 млн сўмдан зиёд фойда олаяпман, - деди тадбиркор аёл Насибахон опа.

Маҳорат дарсида маҳалладаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш, уларни гулчилик фаолиятига йўналтиришга эътибор қаратилди. Тадбир иштирокчилари гулчилик йўналиши бўйича барча билимларни олдилар.

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+