Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетиши олди олиняпти

24.02.2024, 13:07

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетиши олди олиняпти

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан маҳаллий кенгаш депутатлар, партия фаоллари ва мутасадди ташкилот вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик мақсадида жамоатчилик назорати асосида ўрганишларлар олиб бормоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Кармана туманидаги марказий деҳқон бозорида харидорлар ва сотувчилар, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб маҳсулотлар нархларини сунъий оширмаслик тўғрисида тавсиялар бердилар. Айниқса, аҳоли эҳтиёжи учун бирламчи зарур бўлган гўшт, тухум, ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг нархларини кескин оширмаслик бўйича депутатлик назорати ўрнатилишини таъкидладилар.

Маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, биринчи навбатдаги истеъмол маҳсулотлари қайта ишлаш даражаси учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мева-сабзавот ва ёғ-мой маҳсулотларини етказиб бериш тизимини ўрганиш шунингдек қиш мавсуми давомида озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлик ҳам сақлаш ҳолати ўрганилди.

Бугунги кунда туман деҳқон бозори қарийиб 140 000 аҳолига 170 ортиқ тадбиркорлар томонидан хизмат кўрсатилади. Бугунги кунда ушбу бозор расталарида 130 турдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари савдога чиқарилиб, нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда маъмурият тизимли равишда назорат олиб боряпти. Заҳира омборхоналарида уч хил турдаги яъни 380 тонна картошка, 65 тонна пиёз ҳамда 42 тонна гуруч маҳсулотлари сақланяпти.

Жамоатчилик назорати асосида амалга оширилган ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари бозор маъмурияти, тадбиркорлар ва харидорлар билан яқин мулоқотда бўлди. 

  • Кўрилди
    172
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+