Депутат ва ёш тадқиқотчи талаба-ёшлар билан учрашди
28.02.2024, 10:56
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар учун ажратиладиган стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантура ҳамда мақсадли докторантура квоталари сонини босқичма-босқич ошириб бориш вазифалари белгиланган.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёшлар ва ёш тадқиқотчилар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида таянч докторанти Венера Усенова “Олий таълимдан кейинги таълим шакллари” номли тақдимотида ёшларга таянч доктарантура, доктарантура ва мустақил изланувчилик, илимий мақолаларнинг аҳамияти ва уларни қандай журналларда чоп эттириш кераклиги ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.
Шунингдек давра суҳбатида Нукус шаҳар Кенгаши депутати Иристи Қуттимуратова иштирок этиб, ёшларга олий таълимдан кейинги таълим шакллари, хорижий университетлар, бугунги кунда ёш тадқиқотчилар учун юртимизда яратилган имкониятлар ҳақида қизиқарли ва керакли маълумотларни айтиб ўтди.
Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам ўз фикрлари ва таклифларини билдириб ўтдилар.
Клара Худайбергенова
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
Фикрингизни қолдиринг