Ишчи гуруҳ Хоразмда назорат-таҳлил тадбирларини олиб боряпти

29.02.2024, 10:56

Ишчи гуруҳ Хоразмда назорат-таҳлил тадбирларини олиб боряпти

Президентимиз раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди.

Мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларни олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қўшма қарори тасдиқланди. Унга кўра Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда ўрганишлар олиб боряпти.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси вилоят мисолида муҳокама қилинди.Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.

Сессияда 2024 йилда Хоразм вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилишлар, вилоятни ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш каби қатор масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг вилоятда тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилда қурилиши ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш таклиф қилинаётган лойиҳалар юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, 2024 йилда жамғарма маблағлари хисобидан амалга ошириладиган қурилиш ва таьмирлаш ишларининг манзилли рўйхати тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган. Жорий йилда жамғарма ҳисобидан амалга ошириш таклиф қилинаётган инвестиция лойиҳаларига асосан вилоятда мавжуд “Хазорасп эркин иқтисодий зонаси”, кичик саноат зонаси ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги 22 та обьектда 19,3 млрд. сўмлик қурилиш, таьмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, сессияда вилоятдаги давлат олий таьлим муассасалари жумладан Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технолоргиялари университети Урганч филиали раҳбарларининг ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Айтиб ўтилганидек, ҳар бир олий ўқув юртида талабаларга сифатли таьлим бериш мақсад қилинган. Шунга қўра, вилоятдаги давлат олий таьлим муассасаларида хорижлик ёшларнинг ҳам ўқиш истаклари ортиб бормоқда. Шунингдек, йигит-қизларга нафақат тахсил жараёнида зарур шароит яратиш, балки уларни шинам ва қулай замонавий турар жойлар билан таъминлаш масаласи ҳам ижобий ечим топмоқда. Бу бўйича ҳар битта олий таълим муассасаси вакили батафсил маълумот берди.

Сессияда қишлоқ хўжалигига доир масалалар юзасидан ҳам масъулларнинг ҳисоботи эшитилди. Фермер хўжаликлари фаолиятининг хуқуқий кафолатини таьминлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, мелеоратив тадбирлар ва коллектор-зовур тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш, тизимли таьмирлаш-тиклаш тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамалар марказида бўлди.

Қизғин фикр алмашувлардан кейин муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+