Қибрайлик хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

01.03.2024, 21:52

Қибрайлик хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова ҳамда Гулшана Худаярова Қибрай тумани “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар иштирокида учрашув ўтказди.

 Халқ вакили Дилбар Усмонова ўзаро очиқ, самимий мулоқот асносида йиғилганларга “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 25-мақсадида хотин-қизлар масаласига устувор аҳамият қаратилиб, бу борада бир қатор мақсад-вазифалар кўзда тутилгани хусусида фикр юритди.

Хусусан, унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш масалалари амалга оширилиши муҳим бўлган масалалар сирасига киритилгани ҳақида атрофлича маълумот берди.

Унга кўра, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини ўзи банд қилиш, аёлларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялаш, хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилганини таъкидлади.

Давлат дастурида хотин-қизларнинг оиладаги ўрни, ижтимоий ҳимояси ўз ифодасини топганига эътибор қаратди.

Депутат Гулшана Худаярова эса юртимизда опа-сингилларимизнинг қадр-қиммати юксалтириш, оила ва жамиятдаги ўрни ва мақеини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини эътироф этаркан, мазкур масала йил дастурида ҳам долзарб кўрилганининг моҳиятига тўхталди.

Дастурда қайд этилган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунарларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишидаги аниқ мақсадларнинг амалга оширилиши натижасида қанчадан-қанча опа-сингилларимизни моддий фаровонликка эриштириш кўзланганини сўзлади.

Айниқса, хорижий мамлакатларда оғир вазиятга тушиб қолаётган ўзбекистонлик аёлларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, хорижий дипломатик ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш ва сайёр қабуллар ташкил этиш ҳамда муаммоларни бартараф этишнинг аниқ ечимлари кўрсатиб берилгани замирида ғоят улкан инсонпарварлик ётганини уқтирди.

Мулоқотда депутатлар хотин-қизларни ўйлантириб келаётган таълим олиш, ўз бизнес фаолиятини бошлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, ижтимоий ҳимоя, уй-жой билан таъминланиш, соғлиқни сақлашга доир қатор муаммоларини тинглаб, уларга жойида ижобий ечимлар топиш чораларини кўришди.

Диёра БОЛТАЕВА,

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+