Сирдарё вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналари фаолияти ўрганилди

08.03.2024, 12:03

Сирдарё вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналари фаолияти ўрганилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “O’zLiDeP ёшлар минбари” лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, мазкур лойиҳа республикада ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёшларга оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида ҳудудларда ёшлар масалалари бўйича ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, партия “Ёшлар қаноти” вакиллари Сирдарё вилояти бўлиб, Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда ташкил этилган кичик ва ёшлар саноат зоналари фаолиятини ўрганди.

Унга кўра эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини, бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилиши белгилаб берилган эди.

Шунингдек, ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилиши белгиланган эди. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради. Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилиши кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Сирдарё вилоятида 2021 йилнинг ўзида Гулистон шаҳри, Мирзаобод, Боёвут, Сирдарё туманларида, Янгиер шаҳарларида, 2022 йилда эса қолган 7 та туман (шаҳар)да ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилиши, умумий ҳисобда 21,9 гектар ер майдонлари ажратилиши белгиланган.

Ўрганиш натижалари таҳлил қилинганда, бугунги кунда ушбу ёшлар саноат тадбиркорлик зоналарига 68,9 млрд.сўмлик 19 та лойиҳалар жойлаштирилган. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 466 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 2022 йилда Гулистон тумани “Оқолтин” МФЙ да 3,0 гектар, Сайхунобод тумани “Фаровон” МФЙ да 32,08 гектар ва Гулистон шаҳар “Улуғобод” МФЙ да 50,0 гектар ер майдонида янги ташкил этилган кичик саноат зоналарини муҳандислик коммуникациялар инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида Президентнинг 2022 йил 28 ноябрдаги ПҚ-431-сонли қарорига асосан 12 350,0 млн.сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тегишли ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, қилинган ишлар билан баъзи камчиликлар борлиги ҳам аниқланди. Унга кўра, электр тармоқлари саноат зонасининг бошланғич қисмига қадар тортиб келинган бўлиб, саноат зонасининг ички қисмига тортилмаганлиги, шунингдек, бунинг натижасида лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда бир қатор қийинчиликлар туғдирмоқда.

Аниқланган камчилик ва муаммолар депутатлик гуруҳи йиғилишига тақдим этиш бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилди.

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+