Берунийлик маслакдошларимиз сафи кенгаймоқда
27.03.2024, 12:26
Беруний туманидаги “Rayhon Apparel” МЧЖ қошидаги БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйи бўғиннинг 2023 йилдаги фаолияти кўриб чиқилди ва 2024 йилда бажариладиган иш режаси ҳам тасдиқлаб олинди.
Мазкур тикув фабрикаси 2023 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирда 500 нафар ишчи меҳнат қилиб келмоқда. Тайёр маҳсулотлар Хитой ва Россия давлатларига буюртма асосида экспортга йўналтирмоқда. Корхонада ўрнатилган замонавий бичиш-тикиш машиналари Япония ва Германия давлатидан келтирилган, иш жараёни ва сифати эса туркиялик мутахассислар томонидан ўргатилиб келиняпти. Ўтган йили корхона томонидан 1 млн 500 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб муҳокама қилинди. Бошланғич партия ташкилотининг 2023 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Шерзод Садиков номзоди қайта сайланди. Йиғилиш давомида мазкур корхонада фаолият юритувчи ишчи ходимлар партия сафига аъзоликка қабул қилинди ва партия гувохномалари топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчликдаги янгиликлар тушунтирилди
26.04.2024, 15:41
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
Фикрингизни қолдиринг