O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

28.03.2024, 17:17

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Кенгайтирилган йиғилишда партиянинг ушбу ҳудудий ташкилоти ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг фаолияти, навбатдаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Тадбирда депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизда  олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг самаралари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилганлиги таъкидланди.

Келгуси етти йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Маълум қилинганидек, халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 2023 йилда мутасадди ташкилот ва идораларга 1 минг 793 та депутатлик сўрови йўлланган. Шундан 382 таси вилоят депутатлари, 1 минг 411 таси эса туман (шаҳар) кенгашларидаги вакилларимиз томонидан юборилган. 197 маротаба эшитувлар ташкил қилинган. Улардан 15 таси вилоят депутатлик гуруҳи, 182 таси туман (шаҳар) депутатлик гуруҳлари томонидан уюштирилган. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари сессиялари кун тартибига 49 та таклиф киритилиб, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг 44 та қарори қабул қилинишига эришилган.

Ҳисобот даврида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифалар доирасида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга доир  262 та назорат тадбирлари бажарилган.

Йиғилиш давомида айрим туман, шаҳар кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик танқид қилинди.

 Қизғин баҳс-мунозаралар билан кечган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, партия бошланғич ташкилотлари, партия депутатлари фаолияти таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан  тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. 2022 йилдан ҳозирги вақтгача O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган Каримов Зафар Нуруллоевич ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари Ботиров Илхом Бекмурадовичга Кенгаш раиси вазифасини бажариш юклатилди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди.

Мажлис ниҳоясида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича  қарор қабул қилинди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+