Риштонлик Алимардон Ёдгоров партия кўмагида яна 1,5 сотихлик иссиқхона қурди

16.04.2018, 18:26

Риштонлик Алимардон Ёдгоров партия кўмагида  яна 1,5 сотихлик иссиқхона қурди

Риштон тумандаги “Дутир” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Алимардон Ёдгоров ўз томорқасида деҳқончилик қилиб, баракали ҳосил олиб келаётган ишбилармонлардан бири. 

– Ўтган йили ҳовлимизда 2 сотихлик иссиқхона ташкил этиб, бодринг етиштирган эдик, – дейди А.Ёдгоров. – Жорий йилда O‘zLiDeP фаоллари кўмагида яна қўшимча 1.5 сотихлик иссиқхона қуриб, аччиқ қалампир кўчатларини экдик. Айни чоғда иккала иссиқхонамиздан 15 миллион сўм даромад олишни режалаштиряпмиз.

– Маҳалламизда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп, – дейди “Дутир” МФЙ БПТ раиси Меҳринса Ўтанова.  – Улар, асосан, помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиради. Айтиш жоиз, “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борган саъй-ҳаракатларимиз натижасида ҳудудда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорларимиз сони янада кенгайди.

Таъкидлаш жоиз, партиянинг юқоридаги лойиҳаси томарқа ер эгаларига йилига 2-3 мартагача ҳосил олиш учун тегишли таклиф-тавсиялар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

М.ЯДГАРОВ,

Халқ депутатлари Риштон туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP

 депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    4037
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Багдод т-н Узбекистон МФЙ БПТ Т.Юнусов 2018-04-25 14:08:37

Узбекистон МФЙ худудидаги Темир йулчи кучасида яшовчи фукаро Жураев Шухратжон Маматрахимович иссикхона куриш учун мурожаат этган. Ушбу фукарога туман Халк банки томонидан 6 млн сум имтиёзли (7%) кредит олишига кумаклашилди. Хозирги кунда ушбу кредит олиниб, уз фаолятини йулга куйилиб, иссикхонада бодринг, помидор махсулотлари етиштирилмокда ва оилавий тадбиркорликка дастлабки кадамлар куйилди. Ушбу тадбиркор партия сафига кабул килинди.


Сўх-Чашма БПТ раиси Аҳмад Ибрагимов2018-04-25 12:55:16

Албатта бундай иссиқхонлар ташкил қилиб ундан даромат олиш мумкин лекин аҳолига фақат иссиқхона ташкил қилиш билан челанмасдан томарқадан фойдаланишнинг бошқа томонлариниҳам таништириб утишимиз керак.Мисол учун: 8 сотихдан 16- сотихгача булган томарқаларга тут дарахтини экиб ундан пиллачилик билан шуғуланилса, натижада уша оилада 2 эмас 4 нафар оила аъзоси иш билан таъминланади.


Тошкент шаҳри - "Лахисам" МЧЖ - БПТ2018-04-25 09:49:33

Иссиқхоналар қурилиб маҳсулотлар етиштирилгани билан бозорларда помидор нархи 15000 сўм, бодринг эса 8000 сўм. Помидор нархи салкам банан нархи билан тенг. Тушунаман, маҳсулот етиштириш учун ҳаражатлар ҳам талайгина. Лекин фермер ҳаражатдан келиб чиқиб нарх белгилаши керакку - бозордаги нарх навога ёки талабга қараб эмас


Дутир МФЙ БПТ 2018-04-23 17:53:43

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалаларда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда ушбу лойиха орқали. шу каби тадбир лойихалар самара бермоқда.


Ахмаджон Жўраев туман депутати2018-04-23 12:56:29

ЎзЛиДеП да "Битта мақсад бизни бирлаштиради - Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги"дир.


Содиқов Баходир2018-04-20 16:24:00

Риштон туманида амалга оширилаётган қалампир етиштириш технологияларини Қўштепа туманида тажриба алмашинуви сифатида иссиқхоналар яратиш ҳамда уни маҳаллийлаштиришсак мақсадга мувофиқ бўларди.


Фурқат МФЙ2018-04-20 16:06:54

Бундай амалий ишларни жонлантириш керак. шу партиянинг кўмагида оиланинг фаравонлиги ошади. давлатга бўлган ишонч яна ортади


Шохжахон Хуббимов2018-04-19 18:12:12

мени фикрим иссиқхоналарга биринчи маротаба зилен екинини екиш керак у 32- кунда тайёр бўлади кейингиси бодириг у 40- кунда таёр бўлади учунчи гул кўчат екиш керак 25-кунда тайёр бўлади ва охиргиси фасол екиш керак 90- кунда тайёр бўлади ва 1-йилда хосил олиш анча яхши фойда кўрса бўлади


FR/02-010. “Қўқон механика заводи” АЖ БПТ 2018-04-19 18:10:02

бу каби ишларнинг албатта самараси билинади. Бозорларимизни қаранг. Меваю-сабзавотлар билан тўлиб тошган. Йил бўйи бозорларимизда олма, қулапнай, помидор, бодринг кабилар узилмай қолди. Буларнинг ҳаммаси ана шу каби ташуббускорлик самарасидир


FR/02-019. 28-“Аччиқкўл” МФЙ БПТ2018-04-19 18:06:54

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шахсан бизнинг БПТда ҳам фаолларимиз билан биргаликда 6 та хонадонда томорқасини тартибга келтириш ҳамда экин экиш жараёнларига кўмаклашдик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+