Ишчи гуруҳ Вобкент туманида ўрганишлар олиб борди

31.03.2024, 10:09

Ишчи гуруҳ Вобкент туманида ўрганишлар олиб борди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари ҳудудларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари – Э.Асланова,  Б.Очиловлар Вобкент туманидаги ўрганишлари давомида ушбу ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, маҳаллий тадбиркорлар учун тегишли шарт-шароитларни яратиш масалалари кўриб чиқилди. Тумандаги бир қатор тижорат банкларидан аҳолига, хусусан аёллар ва ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва бу борадиги ишлар самарадорлиги ҳам ишчи гуруҳ аъзолари эътиборидан четда қолгани йўқ.

 Жумладан, улар ҳудуддаги Мўминобод МФЙда фаолият олиб бораётган ёш тадбиркор Зайниддин Рамазонов хонадонида бўлишганида бу ерда 2022 йилдан бошлаб шифобахш асал тайёрланиб, бу маҳсулот  вилоятимизнинг бир қатор туманларига, шунингдек Фарғона водийсига, Хоразм ва Қашқадарё воҳаларига тегишли буюртмалар асосида етказиб берилаётганлигига амин бўлдилар. Эътиборлиси, ушбу йўналишдаги ишлар навбатдаги босқичда давом этаётган бўлиб, яқинда “Бизнесни ривожлантириш банки” туман бўлими томонидан ажратилган 100 млн сўмлик имтиёзли кредит эвазига “Амирхон-Азизбек-Азиза” МЧЖ раҳбари З.Рамазонов асл ишлаб чиқаришда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган Украина давлатида ишлаб чиқарилган махсус аппаратни корхонасига келтириб ўрнатишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда бу ерда 4 кишининг бандлиги таъминланган. Ҳозирги пайтда улар томонидан асалари уялари учун рамкалар, асалари қутилари тайёрланмоқда. Ҳар мавсумда бу ерда 60 килограмдан шифобахш асал тайёрлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш  имконияти мавжуд. Асал етиштиришда қўлланиладиган дори воситалари эса Фарғона водийсидан олиб келинмоқда.

Тумандаги секторлар ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳам ўрганиб чиқилиб, жойлардаги айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ маслаҳат, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганишлари вилоят бўйича давом этмоқда.

  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+