Кафтдеккина майдондан йилига 25 миллиондан ортиқ соф даромад қилиш имконияти бор

05.04.2024, 13:00

Кафтдеккина майдондан йилига 25 миллиондан ортиқ соф даромад қилиш имконияти бор

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ташаббуси билан Арнасой туманида “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси  доирасида “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун навбатдаги “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

Арнасой – вилоятдаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили  туманда “Оққўрғон тажрибаси” асосида қатор бунёдкорлик лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қартилди. Бугунги кунда ушбу саъй -ҳаракатлар ўз самарсини бера бошлади.

“Олтин водий” маҳалла фуқаролдар йиғини ҳудудидаги 1244 хонадонда 8053 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни дамда ҳудудда “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида помидорчиликка мослаштирилган 12 нафар тадбиркор аёл фаолият олиб бормоқда.

Амалий семинар тарзида ташкил этилган “Маҳорат дарси” давомида  тажрибали томорқачи Дилором Аюпованинг иш тажрибаси ўрганилди.

Дилором Аюпова томорқачилик фаолияти билан бундан 7 йил олдин шуғулланишни бошлаган эди. Дастлаб, 1 сотих майдонда  иссиқхона қуриб, ўз фаолиятини бошлади. Аста секин тажриба орттириб, олинган фойда ҳисобига фаолиятини кенгайтиришга киришди. Бугунги кунда опа ўз иссиқхонасида 35-40 мингга яқин помидор кўчатлари, булғор қалампири, райхон ва бақлажон кўчатлари етиштирмоқда.

Даромад ҳам шунга яраша. Хонадондаги кафтдеккина майдондан йилига 25 миллиондан ортиқ соф даромад қилиш имконияти бор.

Тажрибали томорқачининг иш тажрибасини ўрганиш учун жалб қилинган маҳалла хотин-қизлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олдилар. Амалий семинар якунида Дилором Аюпова томонидан  ўз томорқаларида помидор етиштириш иштиёқида бўлган хотин-қизларга текин помидор кўчатлари тарқатилди.   

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

 

 

  • Кўрилди
    137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+