Кичик томорқадан катта фойда олиш мумкинми?

05.04.2024, 13:18

Кичик томорқадан катта фойда олиш мумкинми?

Мамлакатимизда кейинги йилларда томорқа ва фермерликни ривожлантиришга катта аҳамият берилаяпти. Бу орқали элимиз дастурхонини обод қилиб, юрт фаровонлиги, оиласи тўкинлиги учун ўз уйидаги бир парча ердан унумли фойдаланиб, ҳовлисида даромад олаётганлар бор.

O’zLiDeP Нарпай тумани Кенгаши томонидан “Намунали  томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Оқолтин маҳалласидаги томорқачи Обид Довиров ва Марҳабо Довирова хонадонида бўлишди.

Учрашувда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси, аппарат раҳабари Илҳом Ботиров иштирокчиларга “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш борасида батафсил тушунчалар берди.

Хонадон бекаси Мархабо опа 5 сотих иссиқхонада мавсумий ва манзарали 50 дан ортиқ гулларни парваришлаб келмоқда. Марҳабо Довирова йиғилганларга ўз томорқасида гул кўчатларини парвариши ва гулларнинг турлари ва мавсумга қандай мослашиши бўйича маълумотлар берди.

Марҳабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+