Жиззахда “O`zLiDeP боғи” ташкил қилиняпти

07.04.2024, 14:38

Жиззахда “O`zLiDeP боғи” ташкил қилиняпти

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партиямиз фаоллари Президентимиз томонидан 2024 йил 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган топшириқлар ижросини самарали таъминлашга катта шижоат билан киришдилар.

Кенг кўламли бу лойиҳа доирасида бу йилги баҳорда           мамлакатимизда 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Айни кунларда ЎзЛиДеП вакиллари барча маҳаллаларда, йўл бўйларида, корхона ва ташкилотларда, тиббиёт ва таълим масканларига қарашли ҳудудларда, кўча ва хонадонларда кўчат экиш ишларида фаоллик кўрсатяпти. Республика бўйлаб жойларда “O`zLiDeP боғи” барпо қилиняпти.

Хусусан, O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳам ушбу ташаббусини илгари сурди. Жиззах шаҳри, Амир Темур маҳалласи ҳудудида бошланган кўчат экиш жараёнида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Сенати аъзолари Рисқул Сиддиқов, Нусратилла Пардаев, Холида Алимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этдилар.

Қалб амри билан умумишига ҳисса қўшиш истагида кўчат экиш жараёнида қатнашган ҳашарчилар томонидан янги барпо этилаётган боққа 1000 туп мевали ва манзарали кўчат ниҳоллари қадалди.

Шу ўринда либераллар томонидан яхши ният билан қадалган ҳар бир кўчатни суғориш ва парваришлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

O`zLiDeP   Жиззах вилоят

 ҳудудий партия ташкилоти

 Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+