Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

19.04.2024, 14:48

Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ва партия фаоллари Самарқанд давлат чет тиллар институти Нарпай хорижий тиллар факультетида профессор ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар билан учрашди.

Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, айниқса малакали олий маълумотли кадрлар тайёрлашни жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида бугунги кунда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Пайариқ, Оқдарё ва Ургут туманларида 10 га яқин олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳозирда Самарқанд давлат чет тиллар институти Нарпай хорижий тиллар факультетида Хорижий тил, адабиёти, инглиз тили ҳамда мактабгача таълим ва бошланғич таълимда инглиз тили йўналишларида 210 нафар талаба таҳсил олади. Янги ўқув йилидан яна 2 та йўналиш очилиши режалаштирилган.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда хусусий таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди ва институт фаолларининг, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Институт декани Хусниддин Маманиёзов талаба ёшларни ётоқхона билан таъминлаш таклифини билдириб ўтди. Мазкур масала депутат томонидан назоратга олиниб, ижобий ечим топишлигини билдирди.

  • Кўрилди
    111
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+