Депутат Оқдарё билан Пастдарғом туманини боғлаб турувчи янги кўприк қурилишида ташаббус кўрсатди

28.04.2024, 12:37

Депутат Оқдарё билан Пастдарғом туманини боғлаб турувчи янги кўприк қурилишида ташаббус кўрсатди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов жойларда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали ўрганмоқда, кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишга астойдил ҳаракат қилиб келяпти.

2022 йил март ойида Оқдарё туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ  фуқаролар кўприк қуриб беришда амалий ёрдам сӯраб мурожаат этган эди.  Депутат Эркин Салихов ташабускорлиги ва назоратида 2022 йил август ойида тумандаги Истиқлол МФЙ ҳудудидаги узунлиги 144 метр, эни 4.50 метр бўлган 11 миллиард 335 миллионлик кўприк қурилиш  ишлари бошланиб, мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли, умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ота-оналарнинг, ҳар куни юзлаб юртдошларимизнинг узоғини яқин қилиш ишлари режалаштирилган эди.

Халқ вакили Э. Салихов 2 йил давом этган мазкур кўприкни қурилиш ишларини якуни бўйича депутатлик назорати ўрнатиб кўприкни қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Кўприк тайёр холатга келтирилганлиги ва асфальтлаш бўйича олиб борилаётган ишлар жорий йилда таъмирлаш ишларни тугатиш мутахассислар томонидан қайд этилди.

Ушбу кўприк Оқдарё билан Пастдарғом туманини  боғлаб туради. Фуқаролар қўшни ҳудудга ўтиш учун 70 км масофа босиб ўтишлари керак эди. Кўприкни қурилиш ишлари якунига етиш арафасида Оқдарё ва Пастдарғом тумани аҳолиси ва жамоатчилик вакиллари сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида сезилаётганлигини, одамларнинг яшаш шароитлари яхшиланганини қайд этдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Эркин Салихов Оқдарё туманидаги Истиқлол, Пўлатдархон маҳаллари фаоллари, аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказди.

Учрашув жараёнида Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувлари чоғида Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек учрашув давомида фаоллар Истиқлол маҳалласини янги биноси билан танишди ва ёшлар етакчиси Бахром Азимов, хотин - қизлар фаоли Тозагул Шойимова билан суҳбат қилди.

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+