Шовотлик тадбиркор нимадан мамнун?
25.04.2018, 19:31
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2018 йил 23-24 апрель кунлари юртимизга қилган ташрифи замонавий давлатчилигимиз тарихида кузатилган энг муҳим воқеалардан бири бўлди.
Икки давлат ўртасидаги сиёсий, ижтимоий – гуманитар, маънавий, айниқса иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 17 та шартномаларнинг имзоланиши бевосита Туркманистон билан чегарадош бўлган Шовот туманидаги тадбиркорларни ҳам беҳад қувонтирди. Негаки, айни пайтда туманимизда йилига 200 минг жуфт чарм-пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган фабрика қурилиши давом этмоқда.
Корхонамиз жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушиши режалаштирилган. Албатта, ҳар бир тадбиркор ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилишни истайди. Бу унинг энг катта орзуларидан бири десам адашмаган бўламан.
Шу боис, биз учун энг яқин ташқи бозор Туркманистон билан иқтисодий муносабатларнинг кенг йўлга қўйилиши ҳамда икки мамлакат товар ишлаб чиқарувчилари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан бениҳоя мамнун бўлдим. Ана шу ислоҳотларнинг ташаббускори бўлган Президентимизга минг раҳмат!
Султонбой ОЧИЛОВ
“Шохжахон Шаҳноза” оилавий
корхонаси раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Билдирилган фикрлар
Ибрагимов Шерзод Қизилтепа туман бўлими аппарат раҳбари2018-04-27 14:25:42
Икки давлат раҳбари ўртасидаги сиёсий, ижтимоий – гуманитар, маънавий, айниқса иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 17 та шартномаларнинг имзоланиши албатта одамни қувонтиради.