O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Юнусободдаги эски автобус йўналиши қайта йўлга қўйилади

02.05.2018, 18:29

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Юнусободдаги эски  автобус йўналиши қайта йўлга қўйилади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Юнусобод туманидаги 239-сонли умумтаълим мактабда “Боғубўстон”, “Обод” ва “Бўзсув” маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этди.  

Сайёр қабулда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман прокуратураси, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ туман экспулатация бўлими, Ер ресрурслари, геодезия ва кортография давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси туман бўлими ҳамда “Тошшаҳарнур” Юнусобод туман бўлими ходимлари  иштирок этди. Қабул давомида аҳолидан 20га яқин мурожаат келиб тушди.

“Боғибўстон” маҳалласи 27-уйда яшовчи Хосият Азизова 46 йилдан бери яшаб келаётган ўзига тегишли бўлган уйни ўз номига расмийлаштириб беришда мутасаддилардан ёрдам сўради. Унинг мурожаати Ер ресрурслари, геодезия ва кортография давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси туман бўлими бош инспектори Маҳмуд Ҳамроев томонидан ўрганилиб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

“Обод” маҳалласи аҳолиси номидан сўз олган Бахтиёр Ҳасанов 29-автобус йўналиши – Наманган, Гулшан, Зарбулоқ, Гулшан кўчалари орқали ҳаракатланамаётганини айтиб, бу катта йўлга чиқишида аҳолига қийинчилик туғдираётганидан шикоят қилди. Фуқаролар мутасаддилардан мазкур йўналишда автобус ҳаракатини тиклашни сўрадилар.

Мазкур мурожаат Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Рената Юсупова томонидан назоратга олиниб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Эшимов Достон Олмазор Ёшлик талабалар кенгаши 2018-05-06 22:39:18

Хурматли депутатлармиз халкмизни орасида канча куп юрса шунча яхши халкни муаммоларни ештиб урганиб уз ёрдамни курстаёткан депутатламиз чарчашмасин кундан кунга аввалгига нисбатан халкмизни депутатлармизга ишончи ортиб бормокда ...


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-05-05 14:38:10

Партиянинг депутатлик гурухлари томонидан утказилаган Сайер йигилишларда халкдан тушган мурожаатлар жойида хал килиниб келмокда.Бу эса сайловчиларнинг депутатларга булган ишончи тобора ошиб боришининг далилидир.


Яккасарой туман Кенгаши Мирзарайимов М2018-05-05 14:37:25

Халқ билан мулоқот натижасида. Эл юрт ташвиши қувончига шерик бўладиган депутатларимиз кўпаяётгани одамларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Яккасарой туман Кенгаши Шамагдиева Я2018-05-05 14:36:50

O‘zLiDeP томонидан утказилаётган сайёр қабуллар натижасида фукаролар мурожаатларининг ечими, депутатлар оркали жойларда хал этилмокда. Аммо амалий ишларни чекка худудларда купрок амалга оширисак халк ишончи партияга нисбатан купрок ошади. Сайловларда эса бу харакатимиз уз натижасини беради.


Яккасарой туман Кенгаши камилов Д.2018-05-05 14:35:32

O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолининг муаммолари ижобий ечим топишида асосий рол ўйнамоқда десак асло хато бўлмайди. Шу каби савобли ишларда бош-қош бўлаётган O‘zLiDeP ходимларига ҳамда депутатларга куч-қувват тилаб қоламан.


Яккасарой туман Кенгаши Некбаев А2018-05-05 14:34:51

Сайёр қабулда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг иштироки ўзгачадир. Депутатларга ваколатлар берилган. Депутатлик сўрови, депутатлик эшитуви ва бошқалар. Қонун доирасида қилинган ҳар бир иш яхши натижаларга олиб боради. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Рената Юсупова томонидан олиб борилаётган ишлар бунинг исботидир.


С.Тошқулов UzLiDeP Сурхондарё вилояти ходими2018-05-04 19:09:51

Бунақанги сайёр қабуллар кўпроқ бўлса ахолининг давлатга ишончи янада ошиб боради


ЎзЛиДеП Учтепа туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари, аппарат рахбари К.С.Агзамов2018-05-04 14:13:39

Сайёр қабуллардан тушаётган муаммоларни депутатларимиз тегишли ташкилотларга сўровлари бн мурожаат этиб халқ муаммоларининг ечимини топилиши ортиб бормоқда. Юнусобод туманидаги депутатларга ишларида омадлар тилаб коламан ва бажараётган амалий ишлари мана ўз самарасини бериб келмоқда.


Ж. Қувватов Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-03 17:00:09

O‘zLiDeP ташаббуси билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда фукароларимиз томонидан тушаётган мурожаатлар депутатларимиз томонидан назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатмоқда.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-03 16:45:32

Сайёр қабуллар фуқаролар ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+