Ҳудудий семинарнинг иккинчи куни таассуротларга бой бўлди

01.06.2018, 10:30

Ҳудудий семинарнинг иккинчи куни таассуротларга бой бўлди

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан Самарқанд вилоят партия ходимлари ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг малакасини ошириш учун ўқув-семинар ташкил этилмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида сиёсий партиялар ва депутатлик фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва Фармонлари юзасидан интерфаол усулда савол-жавоблар ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг маҳаллий Кенгашдаги доимий комиссиялар ҳамда Кенгаш сессияларига масалани киритиш механизми бўйича билимлари  синовдан ўтказилди.

Семинарнинг иккинчи кунида  Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишига асосан, мамлакатимизда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиевнинг маърузаси тингланди.

–Бундай ўқув-семинарлар партия фаоларининг сиёсий билимларини янада оширишда яхши самара беради, – дейди  Фарҳод Набиев. – Чунки ҳар қандай давлат дамократик жамиятни шакиллантиришда фуқароларининг сиёсий ва ҳуқуқий   билимларини оширишга аҳамият қаратмоғи керак.

Семинарда шунингдек, партия туман кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар, депутатлик гуруҳи фаолияти юзасидан мақолалар ёзиш бўйича мутахассисилар томонидан тушунчалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши мабуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-06-04 11:16:03

Семинарлар кўпроқ жонли тарзда бўлс, янгича услубда ўтказилса самара беради


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-04 10:35:38

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишига асосан, мамлакатимизда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маъруза қилган Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев ўз сўзида демократик жамиятни шакиллантиришда фуқароларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказилган ўқув семинар жуда катта аҳамиятлидир. Ушбу семинардан барча туман шахар ходимларининг сиёсий билимларини янада оширишда яхши самара берди.


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 16:25:23

O‘quv seminarni yangicha usulda o‘tilayotgani, bu albatta davr talabi.Yangilanishlar davrida yashayotgan ekanmiz, eski usullardan vos kechib, natija beradigan usullardan foydalanish maqsadga muvofiq.Shundagina ko‘zlangan maqsadga erisha olamiz.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-06-01 23:15:58

Noananaviy tarzda o'tkarilayotgan bu o'quv seminari qatnashchilarda juda katta qiziqish uyg'otdi.Tumanlarda o'tkarilayotgan tadbirlarni ham mana shu tarzda o'tkazishga kelishib oldik.Tashkilotchilarga tashakkurlar.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+