БПТ етакчилари сиёсий фаолликка интилмоқда

12.10.2017, 18:03

БПТ етакчилари сиёсий фаолликка интилмоқда

Избоскан туманидаги Марказий деҳқон бозори қошидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотида “Бошланғич партия ташкилотларида етакчи ва фаолларининг сиёсий билимларини ошириш – партия ходимларининг самарали фаолияти гаровидир” мавзусида амалий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ҳамда БПТлар билан ишлаш гуруҳи томонидан ташкил этилди.

– Қуйи тузилма етакчилари ҳамда фаоллари учун бундай тадбирлар жуда зарур, – дейди БПТ етакчиси Улуғбек Ҳусанов. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва партиямиз лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни аъзоларимизга етказишда бу каби мулоқотларнинг ўрни муҳим. Чунки БПТ аъзолари сиёсий жиҳатдан етук бўлмоғи лозим.

Айни кунда партиямиз 380 мингдан зиёд сафдошни атрофига бирлаштирган етакчи куч сифатида сиёсий жараёнларда фаол, сайловларда илғор. Амалий мулоқот давомида айни фикрлар айтилиб, қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+