O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг урганчлик тадбиркор Замира Саъдуллаевага қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдони ажратилди

02.07.2018, 17:53

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг урганчлик тадбиркор Замира Саъдуллаевага қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдони ажратилди

O‘zLiDeP Урганч шаҳар кенгаши “Саҳоват” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.  

Сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан маҳалладаги 96-сонли мактаб интернатида қиш мавсумларида газ босимининг пасайиб кетиши, йўлларни капитал таъмирлаш, электр токининг тез-тез ўчиши, болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаш ва бошқа масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Учрашувлар давомида ҳудуд аҳли номидан сўз олган Қадамбой Юсупов “Пардов” ва “Мустақиллик” кўчаларида тунги ёритиш чироқлари ишламаслиги аҳолининг тунги вақтларда ҳаракатланишига ноқулайлик туғдираётганини айтди. Унинг мурожаатини халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Қўшчанова ўз зиммасига олиб, шаҳар Ободонлаштириш бўлимига депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ижобий ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан нуроний отахон ва онахонларни  янги паспорт олиши учун паспорт бўлимига олиб бормасдан, уларнинг уйига бориб суратга олиш тизимини йўлга қўйиш борасида ҳам мурожаат келиб тушди.  

Мазкур масала юзасидан ИИБ Урганч шаҳар паспорт бўлими ходими Сардор Сапаев бу муаммо ҳозирги кунда ўрганилаётганини ва албатта қарияларнинг уйига бориб паспорт бериш бўйича ишлар бошлаб юборилганини маълум қилди.   

Шунингдек, Самарқанд кўчасида яшовчи Одилбек Хасанов набираларини МТМга жойлаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлиги томонидан йўлланма берилганлигига қарамай, боғча мудираси бўш ўрин йўқлигини айтиб, унинг набирасини қабул қилмагани борасида ўз эътирозини билдирди. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги  партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди.

Таъкидлаш керак, бугун партия ҳудудий кенгашлари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолаётгани йўқ. Мисол учун, ўтган сайёр қабулда Урганч шаҳридаги оилавий тадбиркор Замира Саъдуллаеванинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдони олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, тадбиркорга ер майдони ажратиб берилди.

Қудрат БЕКМЕТОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-03 17:12:23

Сайёр қабуллар ўз натижасини бермоқда. Шу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этиш лозим.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-07-03 12:29:05

Партиямиз тамонидан ўтказилаётган саёр кабуллар чинакамига халқимизнинг муаммоларига вақтида жавоб топиб ижобий хал этилишига замин яратмоқда.Сайёр қабулларда саломатлик,Бозорлар,сув,Электр,газ,йўллар,таълим муассасалари,мактаб,боғлар,умумий яшаш жойларидаги ва бошқа кўплаб муаммолар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан эшитилмоқда ва муаммолар ўз вақтида бартараф этилмоқда.Бу албатта халқимизнинг турмуш тарзини яхшиланишида хизмат қилади.Она ватанимиз бетакрор ва кўхна шу заминда туғилганимиз бизни ғуруримиз уни хар қарич тупроғида нихол ундириб уни асраб авайлаб бирдам бўлиб яшаш эса хар биримизнинг бурчимиздир аслида.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-07-03 11:18:11

Сайёр қабулларда хал этилаётган муаммолар ахолини турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади.


Баҳром Абдалов БПТ раиси ўринбосари2018-07-03 10:59:46

Ўзим хам айнан шу махаллада истиқомат қиламан. Махалламизда электр энергияси ўчирилиши кейинги пайтда жуда кўп кузатилаяпти. Шу масалада депутатимиз кўмак берсалар айни муддао бўлар эди.


Сергели тумани БПТ раиси Д.Пардаева 2018-07-03 10:30:16

Юртимизда ўзгаришларни кўриб кўзинг қувонади. Юртимизда яшаётган инсонларнинг ҳам яшаш турмуш тарзи ўзгариб бормоқда. Бунда O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган кўплаб тадбир ва сайёр қабуллар таъсири катта.


Сергели тумани фаоли Исроилова Интизор2018-07-03 10:26:52

O‘zLiDeP ташаббуси билан сайёр қабуллар ташкил қилиниб, кўплаб инсонларни муаммоларига ечим топилмоқда. O‘zLiDePсига ва депутатларига омад тилайман.


Л.Ешбаева- O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши депутати2018-07-03 09:51:09

Мурожаатлар-яшаш тарзини яхшилашга бўлган интилишдир. Халқни қийнаятган муаммоларини ўрганиш, ўларнинг ечимини топишда партиямиз депутатлари томанидан ўтказилаётган сайёр учрашувлар, аҳолининг яшаш тарзини яхшиланишига бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.


Шамшод Жафаров 2018-07-03 09:47:30

Ҳозирги пайтда юртимизнинг барча вилоят, туманлар миқёсида ўзгаришлар юқори савияда олиб бюорилмоқда.Бу харакатларда O‘zLiDeP хам тенг миқдорда масъулият билан ёндашаётгани бизни рухлантиради.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-07-03 08:47:08

Партиямиз тамонидан утказилаетган саёр каъбуллар бу хакикатдан хам халкимизнинг огирини енгил килишда яъни уйлантириб юрган барча масалалари ва муоммаларини айтиб, катнашаетган тегишли мутассади корхоналар рахбарлари билан сухбатлашиб уларнинг ички имкониятларидан келиб чикиб айтилган муоммаларнинг канча вактда бажарилиши буйича тулик маълумотларга эга булади. Бу уринда албатта депутатларимиз фаоллашади. Шунинг учун хам таер каъбуллар купрок утказилса максадга мувофик буларди


Дилшод Турсунбоев ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-02 18:21:22

Бу каби сайёр қабуллар натижасида халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларида ўз хиссасини қўшиб келмоқда десак муболаға бўлмайди албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+