Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26

Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, OʻzLiDeP туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Элёр Олтиев “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида сайлов округига қарашли МФЙлар аҳолиси иштирокида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида 22 нафар фуқаролар ўзларини ташвишга солаётган масалалар бўйича мурожаат этдилар. Мурожаатларнинг кўпчилиги тиббиёт соҳасида доимий иш билан таъминлаш, бепул жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, ногиронлиги бор шахсларни тегишли тиббий ускуналар билан таъминлаш, даволаш муассасалариги ордер ажратиш сингари масалаларда бўлиб, уларнинг аксарияти депутат томонидан ўз жойида ҳал этилди.
Шу тариқа “Хўжакон” МФЙда яшовчи фуқаро Умида Рахимова тиббиёт бирлашмасига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилинган бўлса, “Маллашейх” МФЙда яшовчи фуқаро Жамила Севинчевага эшитиш аппарати олиб берилди, "Аёллар дафтарида" рўйхатига киритилган фуқаролардан бирига эса туман марказий касалхонасида бепул юқори технологиялик ускуналар ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди. Мурожаатчилардан икки нафарига вилоят касалхонасида даволаниши учун имтиёзли йўлланма (ордер) берилиб, яна 2 нафар бемор бепул дори-дармонлар билан таъминланадиган бўлди.
Қабул давомида бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари асосида амалдаги қонунлар ҳамда кейинги пайтда уларга киритилган ўзгартиришлар бўйича ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг