O‘zLiDeP сайёр қабулида Мансур Атахоновга томорқа ери ажратилди

22.07.2018, 20:37

O‘zLiDeP сайёр қабулида Мансур Атахоновга томорқа ери ажратилди

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Тангирова, партия туман Кенгаши ходимлари, туман ер тузиш ва давлат кадастр бўлими масъуллари билан биргаликда Янгибозор туман Уйғур қишлоғининг “Ҳайват” маҳалласи аҳлининг таклиф ва муаммолари ўрганилди.

Сайёр қабулда мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Мансур Атаханов қўшимча томорқа ери йўқлиги ва томорқачилик билан шуғулланиш истагини билдириб қилган мурожаати масъуллар томонидан атрофлича ўрганилди.         Ўрганиш натижаларига кўра, шу маҳаллада яшовчи Авазжон Одамбоева турмуш ўртоғи вафот этганидан кейин фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишлаши натижасида томорқаси қаровсиз ётганини айтиб, ерини М.Атахановга беришга рози бўлди.  

– Бугун оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар учун катта имтиёзлар яратилмоқда, – дейди Мансур Базарбаев. – Мен ҳам кўпдан бери маҳалламизда автотранспорт воситаларини ювиш шаҳобчасини очиш учун 15 млн сўм кредит олишда оввора эдим. Бугун партия фаолларининг хонадонимизга ташрифидан хурсандман. Сабаби, кўпдан бери ҳал бўлмай келаётган ушбу муаммойимни партия масъуллари ўз назоратига олди, зарур ҳужжатларимни банкга топширганимдан кейин қонун доирасида кредит олишим мумкинлиги ва шунда ҳам тўсқинлик бўлса, депутатга учрашишимни айтишди.

Шунингдек, имтиёзли кредит олиш истагини билдирган Бекзод Сабиров ва Ўринбой Матназаровларнинг ҳам муаммолари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди. 

Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-23 15:07:52

Партия тамонидан ташкиллаштираетган сайёр қабулда купчилик муоммалар хал килиниб келмокда. Томорка билан шугулланишга истак билирган Мансур Атахановнинг муражаати хам шу жойнинг узида хал килинганлиги гувохи булдик. Ишларингизга ривож тилаймиз.


O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-07-23 09:33:25

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва тегишли тартибда ҳал этиш борасида O‘zLiDePнинг сайёр қабуллари самара бераётгани аҳоли вакиллари томонидан эътироф этилмоқда.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-23 09:02:47

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз.


Нажим Атаназаров, Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-23 08:56:40

Бир қрич ердан ҳам самарали фойдаланилса оила доромадига кони фойда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+