Урганчда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тарғиб қилинди
15.08.2018, 17:05
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ҳар бир оила –тадбиркор” дастурини амалга оширишга бағишланган амалий мулоқот ўтказди.
Тадбирда сўз олганлар давлат хизматлари турлари ва фаолияти, давлат солиқ тизимидаги энг сўнги янгиликлар, солиқ турлари, тижорат банклари томонидан кредит олиш тартиби ва имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.
–Дастурда белгиланган устувор вазифалар партиянинг ёшларда тадбиркорликка оид чуқур билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бизнес-режаларини амалга оширишга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Шу боис, дастур ижросини таъминлашда янада фаолроқ иштирок этиб, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилишимиз даркор. Зеро, тадбиркор ёшлар сони кўпайса, янги-янги иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди, асосийси, аҳоли фаровон яшайди.
Тадбир сўнггида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга мутахассислар томонидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мушарраф РАХИМОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
аёллар билан ишлаш бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг