“Икки нафар фарзандимни ҳам иссиқхонадан олган даромадим эвазига ўқитяпман”, дейди оқдарёлик тадбиркор
02.10.2018, 18:18
O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида амалий учрашув ташкил этилди. Учрашув иштирокчилари Оқдарё туманидаги “Ўзбекистон” маҳалласи “Човка” қишлоғида шахсий томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлар Рустам Пўлатов ва Шохиста Алибоевалар хонадонларида бўлиб, тажриба алмашдилар.
– Оқдарёда азалдан ўзига хос деҳқончилик мактаби бор, – дейди Рустам Пўлатов. – Аҳоли ўз томорқасида картошка, помидор, пиёз етиштиради. Эндиликда эса тумандошларимиз томорқа ерларида иссиқхоналар ташкил этиб, лимон, апелсин каби сердаромад ва бозоргир полиз экинлари кўкат ва сабзавотлар етиштиришмоқда.
– Томорқамиздаги 12 сотих ерга иссиқхона ташкил қилиб 53 туп лимон кўчатларини экканмиз, – дейди Ш.Алибоева. – 3 йилдан буён лимончилик билан шуғулланиб келяпмиз. Бундан ташқари, лимон кўчатлари орасига дуккакли экинлардан ловия экиб ҳам даромад оляпмиз. Томорқадан унумли фойдаланишнинг яна бир фойдали жиҳати, оилангизнинг ҳар бир аъзоси фойдали меҳнат билан банд бўлади. Иссиқхонамизда етиштирилаётган неъматларни рўзғордан орттириб, бозорга ҳам чиқарамиз. Мана шу иссиқхонадан топган фойда эвазига икки нафар фарзандимни ўқитяпман, яна икки нафарини уйли, жойли қилдим. Энг муҳими, кўнглим хотиржам. Фарзандларим ҳар доим ёнимда иш билан банд.
Томорқадан унумли фойдаланган одам фаровон турмуш кечиради. Буни томорқасини гуллатиб қўйган хонадон соҳиблари ҳаёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар яхшигина даромад топиб, оиласи фаровонлигини таъминлаяпти, бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига ҳисса қўшяпти. O‘zLiDeP ҳам ўз лойиҳалари доирасида одамларга томорқадан унумли фойдаланишга ўргатаётгани эса қувонарли ҳолдир.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Билдирилган фикрлар
Бваходир.2018-10-04 12:53:06
Иссикхонадан фойдалваниш афзалликлари юзасидан барча тадбирларда гапирилмокда, лекин тумандаги банклар тамонидан "Хар бир оила-тадбиркор" лоихаси бўйича ахоли хонадонларини кредит маблағлари билан таъминланиши бўйича тушунарсиз сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-03 15:05:58
Ўз томорқасидан унумли фойдаланиб оилавий даромад олаётган Оқдарёлик партия фаолларининг ишларига янада ривож тилайман.