“8-март” даги аъзоларимиз сони 102 нафар етди
25.10.2018, 09:20
O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” “8-март” корхонасида “Аёллар тадбиркорлиги – ижтимоий барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда йирик тадбиркорлар ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритишди.
– Ташкилотимизда 350 дан ортиқ хотин-қиз ишлайди, – дейди “8-март” МЧЖ раҳбари Анвар Темиров. – 77 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Тайёрлаган маҳсулотларимиз 8 давлатга экспорт қилинмоқда. Партиянинг бевосита кўмагида 30 нафар аёллар корхона ишчисига айланди. Ҳозирги кунда 80 га яқин бўш иш ўринларимиз бор. Иш ўринларини керакли кадрлар билан тўлдиришда O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши кўмаклашмоқда.
Тадбир давомида корхона ишчи-хизматчиларидан 78 нафарига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Рустамжон ҲАКИМОВ,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Билдирилган фикрлар
Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-10-25 16:04:32
O‘zLiDeP сафида аёлларимизнинг кундан-кунга фаоллашиб бораётгани бизни қувонтиради, албатта. Чунки, аёллар қанчалик кўпчиликни ташкил қилса, улар ўз фарзандларига ҳам бизнинг партиямиз ғояларини сингдиришда ҳам шунчалик катта кучга эга бўлганимиз демакдир.