ҚАРОРЛАР ИЖРОСИГА МАРҲАМАТЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАНДАЙ ЁНДАШМОҚДАЛАР?

01.12.2017, 10:52

ҚАРОРЛАР ИЖРОСИГА МАРҲАМАТЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚАНДАЙ ЁНДАШМОҚДАЛАР?

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгашида “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорлар қонунлар ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тумандаги қатор мутасадди ташкилотлар мутахассислари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тумандаги БПТлар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этган мазкур тадбирда Президентимизнинг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларини ижросига бағишланди.

-Туманимизда экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, хусусан, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратилиш ишлари янада жадаллашди, - дейди Марҳамат туман Ягона дарча маркази мутахассиси О.Илхомов. - Бироқ замонавий бозор механизмларини жорий этиш ва қатор товарларни экспорт қилиш тартибини соддалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтиришга тўсқинлик қилувчи камчиликлар сақланиб қолаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Бу борада тумандаги хўжалик юритувчи субъектларнинг мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, жисмоний шахслар томонидан уларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ қилинган.

- Кўп тармоқли хўжалигимиз экин майдонларида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари Росия Федерациясининг қатор шаҳарларига экспорт қилинади, дейди тумандаги “Мақсудов” фермер хўжалиги раҳбари Давронбек Мақсудов. - Маҳсулотларимизни хорижий мамлакатларда сотишда 1-навбатда уларнинг санитария норма-қоидаларига қай даражада жавоб беришини таҳлил қиламиз. Ундан сўнг ташқи бозорнинг жорий ва истиқболдаги конъюнктураларини ўрганамиз. Шу асосда экспортни ташкил қиламиз. Бунда албатта дуч келинган тўсиқларни бартараф қилишда партиямиз кўмагидан доимий фойдаланамиз.

Давра суҳбати давомида қатнашчилар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Муҳаррам Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

БПТ консультанти.

  • Кўрилди
    1951
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+